• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистоннинг «олтин даври» ортда қолдими?

    Марказий Осиёда Афғонистон омили анъанавий равишда минтақавий хавфсизлик билан боғлаб келинади, бироқ унинг минтақа давлатлари иқтисодиётига таъсири ҳам сезиларли эканлигини эътироф этиш лозим. Иқтисодий тадқиқотлар маркази эксперти Рустам Маҳмудов шу ҳақда фикр юритади.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Бу айниқса 2001 йилда толиблар ҳокимияти ағдарилганидан сўнг яққол намоён бўлди ва мамлакат минтақага бир йўла икки муҳим йўналишда иқтисодий таъсир кўрсата бошлади. Биринчи галда 2010 йилгача нисбатан барқарорликка эришилгани, у ёки бу даражада мустаҳкам фуқаровий маъмуриятларнинг тузилиши Марказий Осиёнинг умумий инвестициявий муҳитини тубдан яхшилади.

    Хусусан, Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ўнгланиши Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга инвестициялар соҳасида ижобий акс этди. Чет эллик инвесторлар ушбу мамлакатларга, биринчи галда, табиий ресурсларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва транспортда етказиш, тайёр маҳсулотлар яратиш бўйича лойиҳаларга ўнлаб миллиард доллар киритди.

    Бунга қўшимча равишда, Афғонистон йирик савдо-иқтисодий шерикка айланди. Мамлакат бозорига маҳсулотлар ва хизматлар экспорти минтақа давлатлари ташқи иқтисодий сиёсати диверсификацияси учун муҳим омил ва валюта даромадлари манбаига айланди.

    Масалан, Ўзбекистоннинг жанубий қўшниси билан товар айланмаси 2012 йилда салкам 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Бундан Ўзбекистон ҳиссасига 1,073 миллиард, Афғонистонга эса атиги 0,8 миллион доллар тўғри келди. Афғонистоннинг Ўзбекистон умумий товар айланмасидаги ҳиссаси 4,1 фоизни ташкил этди. Афғон бозорига асосан электр энергияси, нефть маҳсулотлари, кимёвий ўғитлар ва мева-сабзавот етказиб берилди.

    Афғонистон иқтисодий ўсиши ва бунинг натижаси ўлароқ, Марказий Осиё давлатларидан импортга эҳтиёжнинг ортишига, шубҳасиз, мамлакат бюджетини шакллантирган Ғарб ҳомийларининг молиявий кўмаги, шунингдек, уларнинг ҳарбий йўналишдаги харажатлари асосий сабаб бўлди.

    Буни Афғонистон давлат бюджети тизимида ҳам бемалол кўриш мумкин. Масалан, 7,794 миллиард долларга тенг бўлган 2014—2015 йиллар бюджетида ташқи ёрдамга 5,311 миллиард доллар (салкам 71 фоиз), ички даромадларга эса атиги 2,483 миллиард доллар (29 фоиз) тўғри келди. Шундай ҳолат 2017 йил бюджетида ҳам сақланиб қолди.

    Биргина Қўшма Штатларнинг ўзи 2001 йилдан бери Афғонистонга тўғридан-тўғри ёрдам учун 113 миллиард доллар сарфлади. Бу Америка Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Маршалл режаси бўйича бутун Европага кўрсатган жами кўмакдан ҳам кўп. АҚШ Афғонистонда жами салкам 1 триллион доллар харажат қилди.

    Бироқ Афғонистоннинг «олтин даври» ортда қолганга ўхшайди ва бу энг камида унинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси суръатлари сусайишига олиб келиши мумкин. Хорижий сармояларнинг камайиши, қўшинлар олиб чиқиб кетилишидан ташқари, муҳожирликнинг кескин ортиши ҳам иқтисоддаги муаммоларнинг бевосита омилига айланди. Греция манбаларига кўра, 2015 йили мамлакатга денгиз орқали етиб келган афғон қочоқлари сони бўйича фақат сурияликлардан ортда қолган.

    Афғонистоннинг иқтисодий муаммолари АҚШнинг янги маъмурияти Эрон билан сиёсий-иқтисодий муносабатларни таранглаштиришни режалаштираётгани туфайли янада газак олиши мумкин. Чунки ушбу мамлакат Кобулнинг энг муҳим иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади.

    Шу боис 2017—2018 йилларда Афғонистон мавзуси яна Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсий стратегияси кун тартибининг биринчи қаторига чиқиши мумкин. Бундан минтақавий ташкилотлар, биринчи галда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳам истисно эмас. Афғонистон ШҲТга Покистон ва Ҳиндистон аъзо бўлиши кутилаётгани сабабли яқин келажакда ҳудудий, ички муаммога айланади.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    17.02.2017, 10:05   Изоҳ (0)   21172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: АҚШ ҲДК вице-адмирали Гарвард президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимидан бош тортди

    17.02.2017, 09:56

    Сурия қуролли мухолифати ИШИД гуруҳидан буткул ажралганини маълум қилди

    17.02.2017, 09:23

    ОАВ: Трамп иммиграцияни чеклаш ҳақида янги фармон имзолашга қарор қилди

    17.02.2017, 08:01

    Бағдодда миналаштирилган автомобилнинг портлаши оқибатида 48 киши ҳалок бўлди

    16.02.2017, 22:49

    Венесуэла расмийлари Оқ уй кўрсатмаларига эргашиш ниятида эмас

    16.02.2017, 21:22

    Хитой Ким Чон Намни 2000 йилдан бери қўриқлаб келган

    16.02.2017, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.