АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг истеъфодаги вице-адмирали Роберт Гарвард АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллашдан бош тортди. Бу ҳақда CBS News вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Уларнинг сўзларига кўра, Гарвард Трамп маъмурияти билан хавфсизлик кенгашини кадрлар билан таъминлаш борасида юзага келган баҳслар туфайли мансабни рад этган.
Ўз навбатида бошқа икки манба Гарвард ўз жамоасини талаб қилганини, бунга эса Оқ уй рози бўлмаганини тасдиқлади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимини АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони собиқ ўринбосари вице-адмирал Роберт Гарвардга таклиф этгани, Афғонистон ва Ироқдаги операцияларда иштирок этган вице-адмирал президентнинг таклифини қабул қилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)