Бағдод жанубида миналаштирилган автомобилнинг портлаши оқибатида 48 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Портлатилган транспорт воситаси ҳайдалган машиналар бозори яқинидаги гавжум жойда қолдириб кетилган эди.
Хабар беришларича, ушбу террорчилик ҳаракати учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Ироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мазкур теракт ҳамда Бағдодда 12 февралдан бери тинмаётган оммавий намойишлар орасида боғлиқлик бор-йўқлигини текширмоқда.
Тартибсизликларга айланиб кетаётган намойишлар оқибатида ўтган кунлар давомида 8 киши ҳалок бўлди, 350 дан ортиқ одам тан жароҳати олди.
Намойишчилар ҳукуматдан мамлакат сайлов тизимини ислоҳ этишни талаб қилмоқда — уларнинг аксарияти нуфузли шиа уламоси Муқтада ас-Садрнинг тарафдорларидир.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)