Американинг Wendover Productions нашри АҚШ президентининг қандай транспорт воситаларидан фойдаланиши, уни бир жойдан иккинчи жойга олиб бориш қанчага тушиши ҳақида ролик тайёрлади, деб ёзади Motor. Ҳисоб-китобларга кўра, давлат раҳбарини транспортда ташишга дақиқасига 2614 доллар сарфланади.
Бундан ташқари, муаллифлар баъзи ҳаракатланиш йўналишларини аниқлаган, улар вертолётда аэродромгача бориб, самолётда зарур нуқтага парвоз қилишни, яна вертолётда учишни ва йўлнинг якуний қисмини ҳамроҳлик қилиб бориладиган автомобилда босиб ўтишни кўзда тутади.
Нашр маълумотларига кўра, президент самолётида бир соатлик парвоз 206 337 доллар, Sikorsky UH-60 Blackhawk вертолётидаги парвоз эса 2199 доллар туради.
Изоҳ (0)