Эквадорлик телебошловчи Жанет Иностроса почта орқали конверт қабул қилди, унда портловчи қурилма бўлганлиги тахмин этилмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Почта орқали келиб тушган, юборувчининг исми кўрсатилмаган конвертдан «Коррупция ортида ким турибди? Рад этиб бўлмайдиган далиллар» деган ёзувли DVD-диск қутиси чиққан. Унинг ичида эса детонатор, симлар, батарейка ва бошқа қисмлар бўлган.
Воқеа жойига етиб келган сапёрлар, полициячилар ва қутқарувчилар «бундай ҳолатларда зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширган». Конверт ичидагиларнинг дастлабки таҳлили унда ҳақиқатан ҳам бомба бўлганлигини кўрсатди, аммо якуний хулоса қўшимча текширувлардан кейин эълон қилинади.
Шунга ўхшаш ҳолат мамлакат парламенти раиси Габриэла Ривaденейра билан ҳам юз берди.
19 февраль куни Эквадорда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Олий давлат лавозимига саккиз киши даъвогарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)