Қирғизистондаги бўлажак президент сайлови ошкора ва адолатли ўтиши лозим. Бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги раҳбари Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Нуржон Шайлдабекова билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Қирғизистон президенти матбуот хизматига кўра, Атамбаев жорий йил 19 ноябрда бўладиган президент сайловининг ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратган.
«Сайловгача қолган 9 ой мобайнида ишда йўл қўйилган барча камчиликларни бартараф этиш, давлат раҳбари сайлови тўлиқ ошкора ва адолатли ўтишини таъминлаш лозим. Фақат шундай сайловлар ҳокимиятнинг қонунийлиги ва мамлакатда барқарорликни таъминлайди», — дея таъкидлади Алмазбек Атамбаев.
Шунингдек, учрашув давомида Қирғизистон президенти МСКнинг жорий фаолияти ва мамлакатда сайлов тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида хабардор қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)