Ироқ пойтахтида рўй берган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, яна 50 киши жароҳат олди.
Миналаштирилган автомобиль Бағдоднинг аҳоли гавжум Садр-сити даҳасида портлатилгани билдирилмоқда.
Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ мазкур ҳодиса учун жавобгарликни зиммасига олмади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)