Қозоғистонда учувчи йўлни аниқлаб олиш учун Ми-8МТ вертолётини шоссега қўндирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тармоқда тарқалган видеода вертолётдан ҳарбий кийимдаги эркак чиқиб келгани ва қаршисидаги юк машинаси ҳайдовчисига мурожаат этаётганини кўриш мумкин.
Қозоғистон мудофаа вазирлиги вертолёт ўқув қўнишини амалга оширганини маълум қилди.
«Қуролли кучларимизнинг Ми-8МТ вертолёти ўқув-жанговар топшириқ доирасида визуал мўлжал олишни тиклаш, жумладан, сўров услубидан фойдаланиш вазифасини бажарди. Экипаж автомобиль йўлида ўқув қўнишини амалга оширди, яқин орадаги аҳоли пунктлари жойлашган манзиллар, йўлларнинг ҳолатига аниқлик киритди», — дея изоҳ берди вазирлик вакиллари.
Ҳозирда вертолёт ҳарбий аэродромда эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)