Қирғизистонда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари собиқ давлат раҳбари Роза Отунбаевадан мамлакат президентлигига номзодини илгари суришни сўрамоқда. Бу ҳақда K-News маълум қилди.
Facebook’да очилган «Роза Отунбаева — бизнинг президентимиз 2017» саҳифасида шундай даъват жойлаштирилган.
«Келинглар, Роза Исоқовнага мамлакатда ўзи, болалари ва набиралари учун яхши ҳаётни истайдиган фуқаролар қолганини кўрсатайлик. Кучли, доно, дунё ва маҳаллий сиёсатда тажрибали аёл бўлмаса ким бизни фитначилар, коррупциячилар, маккорлар ва жиноятчилар тортиб кетган ботқоқликдан олиб чиқади? Қўшнилар, дунё ҳамжамияти олдида одам уялмайдиган, рисоладагидек етакчини хоҳлашимиз ҳақида айтиш вақти келди. Биз халқини севадиган, ҳурматини жойига қўядиган, она гўдагини парваришлагани каби ғамхўрлик қиладиган етакчини истаймиз!», — дейилади саҳифада қолдирилган мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, Роза Отунбаева 2010 йил 19 майдан 2011 йил 31 декабрига қадар Қирғизистоннинг ўтиш даври президенти лавозимида фаолият юритган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)