АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИднинг Суриядаги марраларига авиазарбалар беришда таркибида кучсизлантирилган уран бўлган ўқ-дорилардан фойдаланганини тасдиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қўмондонликнинг расмий вакили майор Жош Жакс Америка авиацияси ўз операциялари давомида саратон касалликлари ва ривожланишдаги нуқсонларни келтириб чиқарувчи токсик моддаларни қўллаганини маълум қилди.
Сурияда кучсизлантирилган урандан 16 ва 22 ноябрь кунлари фойданилганини тасдиқлашим мумкин. Ноқонуний равишда нефть ташилаётган ИШИД транспорт воситалари йўқ қилиниши эҳтимоли янада юқори бўлишини таъминлаш мақсадида уран билан тўлдирилган ўқ-дориларни одатий снарядлар билан биргаликда қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.Маълумот учун, Пентагон авваллари АҚШ қуролли кучлари Сурия ва Ироқдаги халқаро аксилтеррор операциялари давомида кучсизлантирилган уранли ўқ-дорилардан фойдаланилганини тан олмай келган.Жош Жакс, АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги майори
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)