КХДРнинг марҳум раҳбари Ким Чен Ирнинг собиқ шахсий ошпази япон миллатига мансуб Кендзи Фудзимото Пхеньянда ресторан очишга рухсат олди. Бу ҳақда 16 февраль, пайшанба куни NHK телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Хом балиқдан таомлар тайёрланадиган ушбу муассаса пойтахтнинг энг замонавий биноларидан бирида фаолият кўрсатади.
Кендзи Фудзимото (бу унинг тахаллуси ҳисобланади) 13 йил мобайнида Ким Чен Ирнинг ошпази бўлган. Унинг ўзи таъкидлашича, 2001 йилда у иш берувчисини алдаб Японияга қайтишга эришган. Бу ерда уни КХДР махсус хизмати агентлари топишга уринган. Фудзимото ўз яшаш жойини сир тутган, бироқ кейинчалик Япония телевидениесида чиқа бошлаган ва 2003 йилда Пхеньяндаги ҳаёти ҳақида оламшумул китоб чиқарди.
2012 йилда собиқ ошпаз яна Пхеньянга таклиф этилди. У КХДР янги раҳбари Ким Чен Ин ва бошқа расмий шахслар билан учрашганлигини таъкидлайди. Фудзимото ўтган йили мамлакат раҳбаридан Пхеньянда япон ошхонасини очишга рухсат олган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)