Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари томонидан икки кун ичида Тошкентнинг турли нуқталарида юз берган йўл-транспорт ҳодисаларининг суратлари жойлаштирилди, деб ёзади «Qalampir.uz».
Суратлар ва изоҳлардан ЙТҲлар собиқ «Ғалабанинг 40 йиллиги» даҳасидаги АЁҚШ олдида, «ТТЗ» мавзесидаги катта автомобиль йўлида, Алгоритм даҳаси ҳамда Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида содир бўлганини билиш мумкин.
Собиқ «Ғалабанинг 40 йиллиги» даҳасидаги АЁҚШ олдида «Жигули» автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
«Qalampir.uz»нинг ёзишича, мазкур фотохабардан сўнг «Водители Ташкента» гуруҳи қатнашчилари орасида баҳс келиб чиққан. Уларнинг бир қисми гуруҳга бундай суратларни жойлаштирмасликни талаб қилган. Айни вақтда, «Даҳшатли ЙТҲлар» номи билан янги гуруҳ очиш ва ЙТҲларнинг суратларини ўша ерга жойлаш таклифи билдирилди.
«Баҳс иштирокчиларининг иккинчи қисми эса бундай пост ва суратлар гуруҳ аъзоларини, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини огоҳликка чақириб туришини ва ЙТҲлар акс этган суратларни жойлаштириш фойдали эканини билдирди», — дейилади нашр хабарида.
Орадан бир неча соат ўтиб, йўл-транспорт ҳодисаси суратлари акс этган постларнинг учтаси ўчириб ташланди. Суратлари кўрсатилган ЙТҲлар натижасида жабрланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)