13 февраль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Қозоғистон Халқ ассамблеяси раиси ўринбосари Ерали Тугжанов бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида маданиятлараро алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш борасида фикр алмашилди.
Томонлар Қозоғистон делегациясининг мазкур ташрифи икки давлатнинг маданий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича кейинги самарали фаолияти учун замин яратишини қайд этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.