• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғайритабиий кўтаринкилик: Кулга айланган «Манас» ресторани кулфатни реклама воситасига айлантирди

    7 февраль куни Тошкентдаги Grand Mir (собиқ «Россия») меҳмонхонаси яқинида жойлашган «Манас» арт-ресторани ёниб кетган эди. Ўзбекистон ИИВ ахборотига кўра, «380 квадрат метр майдонда ўтов қилиб қурилган айвон ва жиҳозлар ёнган».

    Бу ёнғин ўша куннинг энг кўп муҳокама қилинган воқеаларидан бири бўлди; бу ҳақда нафақат Ўзбекистон нашрлари, қўшни мамлакатларда, хусусан, Қирғизистонда ҳам фаол ёзишди (маълумот учун, «Манас» — қирғиз халқининг «Альпомиш»и).

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    «Ҳа, бу ҳақиқат, — дейилади ресторан 7 февраль куни Facebook’даги саҳифасида эълон қилган хабарда. — Бизнинг севимли Хонлигимиз биноси ёниб кетди. ҲЕЧ КИМ ЖАБРЛАНМАДИ ва бу энг асосийси! ‘Манас’ нафақат бир бино, балки бу кулфат сабаб жамланган жамоа, оила ҳамдир. Бинони қайта қуриш жуда осон! Тез орада очилиш ҳақида эълон қиламиз!».

    Ёнғин сабаб ресторан жамоасига ҳамдардлик билдирганлар ҳам, бу муассасани «ахлоқи бузуқлар макони бўлса керак» деган гумон билан ёнғинни адолатли деб топганлар ҳам топилди. «Манас» маъмурияти эса биринчи галда шу вақтгача «содиқлик бонуслари»ни тўплаган доимий хўрандаларини овутишга уринди: «Бонусларингиздан бошқа ресторанларда фойдаланишингиз мумкин».

    Ёнғиннинг эртасига эса ресторан маъмурияти Facebook фойдаланувчиларини камида «ўз оптимизми» билан ҳайратда қолдирди. Ресторан юз берган бахтсиз ҳодисани «Ўз хонлигингни қур!», деб номланган «реалити-шоу»нинг бир қисмига айлантирди. Янги ресторан қурилиши ҳақида эса ҳажвга тўла видеоролик тайёрлади. Унда бошловчи ёнғинни «реалити-шоунинг биринчи куни» деб атайди ва «бу шоуни ‘Ёшлар’ телеканали намойиш этмайди», деб шукрона келтиради.

    11 февраль куни «Манас» иккинчи видеороликни эълон қилди. Унда бошловчи қурилиш жараёни қандай кетаётгани, унда кимлар иштирок этаётгани ҳақида маълумот беришга уринади. Шунингдек, бу видеороликда Murad Buildings қурилиш компанияси ўз раҳбари Мурод Назаров билан бирга суратга тушган. Компания, «Манас» маъмурияти айтганидек, қурилишга «бебаҳо ҳисса» қўшган.

    «Манас»нинг оғир кулфатдан кейинги бу кўтаринки видеолари фойдаланувчиларни ҳайрон қолдиргани бор гап. Айни вақтда, бу видеолар эълон қилинганидан сўнг, баъзи фойдаланувчилар ёнғин атайлаб уюштирилган деган хаёлга ҳам борган. «Гўё ўзларини пиар қилиш учун атайлаб ёнғин уюштиргандек! Баракалла, маркетологлар!», — деб ёзган бир фойдаланувчи. «Ажойиб пиар-юриш ва бошқа фирмаларни реклама қилиш учун яхши бир канал бўлибди. Янги серияларини кутаман», — деб иккинчи видеога изоҳ қолдирган бошқа бир фойдаланувчи.

    «Манас» раҳбарияти бу каби ярим ҳазил, ярим чин комментларга яна кўтаринки кайфиятда риторик савол билан жавоб қайтарган: «Ҳар куни одамлар билан тўла бўлган ва бизга моддий фойда келтириб турган ресторанни қасддан ёқиб юборишимиз мумкин, деб ўйлайсизми?». Ва бошқа бир комментда қўшимча қилган: «Кўмагингиз учун катта раҳмат! Бизга ҳозир у жуда ҳам керак».

    Одамлар эса ҳақиқатан ҳам ресторанга ёрдам бермоқда. Бир фойдаланувчининг ёзишича, у янги қурилаётган рестораннинг битта ғиштини 100 минг сўмга сотиб олишга қарор қилган. Ресторанда қурилишга ёрдам берган кишиларнинг исмлари «Дўстлик девори»га ёзиб қўйилиши айтилмоқда. Шунингдек, ресторан маъмурияти кўрсатилган ёрдамни депозит шаклида қайтаришни ҳам ваъда қилмоқда.

    Ёнғиндан ресторан қанча зарар кўргани маълум эмас. Янги муассасанинг қурилиши қачон якунига етиши ҳам ҳозирча билдирилмаган.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    13.02.2017, 18:33   Изоҳ (0)   38381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга олиб келинадиган янги транспорт воситалари аксиз солиғидан озод қилинди

    13.02.2017, 17:02

    Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошида Ўқув-амалиёт тўқимачилик технопаркини ташкил этилади

    13.02.2017, 16:26

    Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш чоралари белгиланди

    13.02.2017, 15:27

    Табиий офатларга қарши туриш мақсадида Ўзбекистон ва Жаҳон банки қўшма лойиҳани амалга оширишни бошлади

    13.02.2017, 13:58

    Тошкент шаҳрида имтиёзли микрокредитлар бўйича тажрибавий лойиҳа жорий этилади

    13.02.2017, 13:33

    Пластик карточка ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар муддати узайтирилди

    13.02.2017, 12:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” Ферран Торрес учун келган иккита таклифни рад этди

    Спорт | 9 август, 19:31

    Танқид ва гумонларга дуч келган машҳур турк жуфтликлари

    Кино | 9 август, 19:01

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди

    Ўзбекистон | 9 август, 18:26

    “АҚШ ҳарбийлари мамлакатга киритилмайди” — Мексика президенти

    Дунё | 9 август, 18:15

    Ўзбекистон Озарбайжон—Арманистон тинчлик келишувини олқишлади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:46

    Эксперт Ҳабиб ва Конор ўртасидаги реванш жанг нега ўтказилмаганини очиқлади

    Спорт | 9 август, 17:45

    “Калмар ўйини” қандай суратга олинган: машҳур сериалнинг яратилиш тарихи ҳақида

    Кино | 9 август, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.