Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12183.01
    • RUB 126.26
    • EUR 12865.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Шофиркон туманида газ ва электр таъминотидаги муаммолар халқ депутатлари Кенгаши сессиясида муҳокама қилинди

    14.02.2017, 09:11 12718

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан 10 февраль куни халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг сессиясида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш якунлари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси расмий сайти хабар берди.

    Фото: «Dasturxon.com»

    Фото: «Dasturxon.com»

    Йиғилишда эришилган натижалар билан бирга айни вақтда ўз ечимини кутаётган айрим муаммо ва камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва уларга тегишли кўмак бериш борасида туманнинг ички ресурс ва имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Айрим тадбиркорлик субъектлари фаолиятига туманда етарли шароитлар яратилмаётганлиги уларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

    Аҳоли, айниқса коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш масалаларида қатор камчиликлар кўзга ташланмоқда. Бунда расмиятчилик ва сансалорлик каби салбий ҳолатлар учрамоқда. Тумандаги тегишли давлат идоралари томонидан бу борадаги ишлар ўз самарасини бермаётир.

    Ўрганиш давомида Олий Мажлис вакиллари томонидан 40 га яқин фуқароларни ишга жойлаш чоралари кўрилганининг ўзи бунинг яққол далилдир.

    Фуқаролар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифати, айниқса, туман кўп тармоқли шифохонаси, шошилинч тиббий ёрдам маркази, қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини янада яхшилаш, тиббиёт муассасаларини малакали мутахассис кадрлар, дори воситалари ва дори-дармонлар билан таъминлашни яхшилаш лозимлигини таъкидладилар.

    Туманда таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар амалга оширилганлигига қарамай, айрим умумтаълим мактабларини Давлат дастурлари асосида қуриш ва таъмирлаш ишлари етарли олиб борилмаган. Болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси паст бўлиб қолмоқда.

    Ҳудудда газ ва электр таъминотидаги мавжуд муаммолар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

    Сессияда туманда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни кучайтириш, шунингдек халқ олдида прокуратура, ички ишлар ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

    Туманда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларга қонун билан берилган ваколатлардан самарали ва тўлиқ фойдаланилмаётганлиги, хусусан ҳудуддаги корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тизимли равишда эшитилмаётганлиги, қабул қилинган қарорларни бажармаган ёки лозим даражада бажармагани учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш амалиёти йўлга қўйилмаганлиги қайд этилди.

    Сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат харидларидаги “ўйинлар”: тил бириктириш, рақобатга зид тендерлар, белгиланган тартибларни бузиш

    Бугун, 12:16

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво эълон қилинди

    Бугун, 11:43

    Дамблдор, Ҳагрид, Малфой ва “Гарри Поттер”нинг ҳаётдан кўз юмган бошқа қаҳрамонлари (фото)  

    Бугун, 11:34

    “Икки фарзандим оғир касалликка чалинган” — наманганлик она болаларини даволатиш учун халқдан ёрдам сўради

    Бугун, 11:14

    Месси ва Роналду яна майдонда ўзаро тўқнаш келиши мумкин

    Бугун, 11:02

    Samsung’нинг Neo QLED 4K телевизорлари: ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ “Вау”

    Бугун, 10:30
    Реклама

    Бухорода 23 ёшли йигит ўзини автобус тагига отиб, жонига қасд қилди 

    Бугун, 10:54

    Беларусь Польша вертолёти яна чегарани бузганини даъво қилди. Варшава буни рад этмоқда

    Бугун, 10:45

    Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга иккинчи марта чиқинди ташлаган фуқаронинг транспорти мусодара қилинади

    Бугун, 10:34

    475 млн долларлик шартнома: дунёдаги энг қиммат қўшиқлар топ-5 талиги

    Бугун, 10:18

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    Бугун, 10:01

    Тавсия этамиз

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    21:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги омборхонада кучли портлаш рўй берди: жароҳатланганлар бор (видео)

    06:00 / 28.09.2023

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    22:00 / 28.09.2023

    “Вазият тўлиқ назоратга олинган” — Тошкент ҳокимлиги Сергелидаги портлаш ҳақида

    09:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш ҳудудини тозалаш ишлари бошланди — фоторепортаж

    10:00 / 28.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.