Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо футболчиларни Европага қўйиб юбориш борасида музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда клуб бош директори Бахтиёр Бобоев «Championat.asia» нашрига маълум қилган.
Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов ва Отабек Шукуровга хориждан таклифлар бор. Бу футболчилар борасида ўша клублар билан музокара кетмоқда. Агар Европанинг номи чиққан клублари билан келиша олсак, уларни қўйиб юборамиз. Чунки ёш футболчилар ўсиши керак.Бахтиёр Бобоев номи чиққан Европа клублари айнан қайсилар эканига ойдинлик киритмаган. Аниқ томони шундаки, бу уч футболчининг клуб билан шартномаси бор. Хориж клублари уларни ўз сафига қўшиб олишни истаса, тошкентликлар ҳисоб рақамига пул ўтказиб бериши керак бўлади.Бахтиёр Бобоев, «Бунёдкор» бош директори
Изоҳ (0)