Россия авиацияси Челябинск вилояти ва Қирғизистондаги авиабазалардан Тожикистонга кўчириб ўтказилди, деб ёзади «ТАСС» Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ярослав Рошчупкинга таяниб.
«Тезкор-тактик авиация самолётлари — Су-24М ва Су-25СМ самолётлари Челябинск вилояти ва Қирғизистон Республикасидаги авиабазалардан Душанбе яқинидаги Айний аэропортига кўчириб ўтказилди, бу Россия ҳарбий базасининг 201-бўлинмаси ва Тожикистон ҳарбий кучларининг режали қўшма машғулотларини таъминлаш учун амалга оширилди», — деди у.
Рошчупкин маълумотларига кўра, Су-25СМ ва Су-24М экипажлари Шарқий Помир осмонида ҳарбий ўқув машқларини бажаришга киришган.
Изоҳ (0)