Янги Зеландияда 400 дан ортиқ кит ўзини Жанубий орол қирғоғига ташлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
The New Zealand Herald нашрига кўра, ҳодиса оқибатида 300 га яқин кит ҳалок бўлди. Воқеа жойига келган қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли жониворларни асраб қолишга уринди. Уларнинг ҳаракати билан 100 дан ошиқ кит денгизга қайтарилди, бироқ қутқарилган китлар ҳамон қирғоқ яқинида турибди. Улар яна ўзини қуруқликка отиш хавфи борлиги билдирилмоқда.
Китларни ўзини қирғоққа ташлаши сабаблари ҳозирча аниқланмади. Мазкур ҳодиса кузатувлар тарихидаги денгиз сут эмизувчилари оммавий ҳалок бўлиши билан боғлиқ энг кенг кўламли ҳолат бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)