АҚШда апелляция суди мамлакат президенти Дональд Трампнинг иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш ҳақидаги фармони амалга оширилишининг блоклаб қўйилишини қонуний деб топди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Суд, шунингдек, фармоннинг бажарилиши АҚШга зарар етказади деб тан олди.
Аввалроқ АҚШ адлия вазирлиги миграция сиёсатини қатъийлаштириш тўғрисидаги фармоннинг ижро этилишини вақтинчалик тўхтатиб қўйган Сиэтл федерал суди қарорига нисбатан апелляция берган эди.
Изоҳ (0)