Эрон Теҳрондан шарқда жойлашган старт майдончасидан яна битта ракетани учирди, январдаги ракета парвози ҳам айнан ўша ердан амалга оширилган эди, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда Fox News америкалик мансабдорга таяниб маълум қилди.
«Ер—ҳаво» туридаги кичик масофали Mersad ракетаси 8 февраль, чоршанба куни учирилган, у старт майдончасидан 56 километр масофага қулаган.
30 январь куни Эрон ўртача масофали баллистик ракетани синагани маълум бўлгач, 3 февраль куни АҚШ Эронга қарши янги санкцияларни киритган эди.
Изоҳ (0)