Британия қироличаси Елизавета II ўзининг Норфолкдаги анъанавий қишки таътилидан сўнг Лондонга қайтмоқда, деб ёзади «Газета.ru» The Telegraph’га таяниб.
Аъло ҳазратларини мамлакат пойтахтига борадиган поездга ўтираётган вақтида суратга туширишди. Монарх оч яшил пальто кийиб, безакли оқ рўмол ўраб олган эди.
Қиролича Рождество ва Янги йилни ўтказиш учун одатда Сандрингем саройига боради. 6 февраль, душанба куни Елизавета II қиролича деб эълон қилинганига 65 йил тўлди, аммо ўтган йиллардаги каби аъло ҳазратлари ўзи тахтга ўтирган санани омма билан эмас, балки Сандрингемда ўтказди.
Изоҳ (0)