АҚШ адлия вазирлиги мамлакат президенти Дональд Трампнинг бир нечта мусулмон давлатлардан муҳожирлар келишини чеклаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлайди. Ўз позициясини адлия вазирлиги 15 саҳифали ҳужжат билан билдирди, деб ёзади «Коммерсантъ».
АҚШ ҳукумати фикрича, Дональд Трампнинг буйруғи «президент ваколатларининг қонуний тарзда амалга оширилиши ҳисобланади».
Адлия вазирлигининг баёноти 4 февраль куни Вашингтон штати федерал судьяси президент фармонининг амал қилишини тўхтатиб қўйгач, эълон қилинди. Судья президентнинг тақиқи конституцияга мос эмаслиги, шунингдек, давлатнинг манфаатларига зарар келтириши ҳақида қарор қабул қилди.
Адлия вазирлиги эртаси куниёқ апелляция берди, аммо Сан-Францискодаги Апелляция суди шикоятни қондирмади ва вазирликка апелляция учун етарлича далил-исботлар тайёрлашни топширди.
Изоҳ (0)