Перу прокуратураси мамлакат собиқ президенти Alexaндро Толедога (2001—2006 йиллар) нисбатан жиноий суриштирув бошлади. Бу ҳақда 6 февраль, душанба куни маҳаллий El Comercio газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Собиқ президент Бразилиянинг Odebrecht қурилиш компаниясидан пора олишда гумон қилинмоқда.
Ўтган ҳафтада Перунинг бир қатор ОАВлари томонидан тарқатилган маълумотга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Толедо ва унинг маъмурияти вакилларини Odebrecht’дан 20 миллион доллар миқдорида пора олишда гумон қилмоқда. Улардан 11 миллион доллари шахсан давлат раҳбари учун мўлжалланганлиги тахмин қилинмоқда.
Бунинг эвазига Бразилия компанияси гўёки автомагистраллардан бири қурилиши бўйича фойдали битимни қўлга киритган.
4 февраль куни собиқ президентнинг уйида тинтув ўтказилди, бироқ уни ҳибсга олиш тўғрисида ордер ҳали чиқарилмаган. Толедонинг ўзи ҳозир Францияда бўлиб, ўзига нисбатан айбловларнинг барчасини тўлиқ рад этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)