Пхеньян «ўз-ўзини мудофаа қилиш мақсадида ядровий кучларини оширишда давом этади». АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига қаратилган бундай огоҳлантириш билан КХДРнинг «Нодон синмун» марказий газетаси чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашр фикрича, мудофаа, шу жумладан, ядро салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали, КХДР «АҚШ ва унинг қўғирчоқларининг гижгижловчи хатти-ҳаракатларига барҳам бериши, Корея ярим оролида тинчликни таъминлаши ҳамда Шимол ва Жанубнинг бирлашишига эришиши мумкин». Газета таъкидлашича, «мислсиз қийинчиликларга қарамай, КХДР ядро қуролига эгалик қилувчи давлатга айланди». «Санкциялар, босим ёки уруш таҳдиди билан бизнинг мамлакатни қўрқитиб бўлмайди», — деб ёзди «Нодон синмун».
«Мамлакат суверенитети ва обрўсини ишончли ҳимоя қилиш, Корея ярим оролида ва бутун дунёда хавфсизликни таъминлаш учун КХДР аввалгидек иқтисодиётни ва ядро кучларини параллел тарзда мустаҳкамлаб бориш йўлидан боради», — дея хулоса қилди газета.
Изоҳ (0)