Афғонистоннинг турли вилоятларида қор кўчиши оқибатида қурбон бўлганларнинг умумий сони 100 кишидан ошди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Қишлоқлардан бирида яна 50 кишининг жасади топилгач, ҳалок бўлганлар сони кескин ошиб кетди.
«Қор кўчиши оқибатида Баргматал туманидаги иккита қишлоқ тўлиқ қор остида қолди. Улардан бирида 50 кишининг жасади аниқланди. Қутқарувчилар иккинчи қишлоққа ҳам етиб боришга уринмоқда», — деди республика ҳукуматининг расмий вакили Муҳаммад Умар Муҳаммадий.
Ҳукумат қурбонлар сони янада ортиши мумкинлигини маълум қилди. Табиий офат натижасида 168 та уй вайрон бўлди, юзлаб бош йирик шохли қорамол нобуд бўлди.
Изоҳ (0)