Австралия ҳуқуқ-тартибот идоралари яхтада ўтказилган махсус операция чоғида рекорд миқдордаги — 1,4 тонна кокаинни мусодара қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Махсус операция ўтган ҳафта тунги пайт содир бўлди. Унинг доирасида 6 киши, жумладан, 5 нафар австралиялик қўлга олинди. Уларга наркотиклар контрабандасини амалга ошириш мақсадида тил бириктиришда айблов эълон қилинди. Айбланувчилар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Австралия адлия ва миграция вазирлари Майкл Кинан ҳамда Питер Даттоннинг қўшма баёнотида бу мамлакатда бир операция давомида аниқланган энг кўп миқдордаги кокаин эканлиги билдирилган.
«Операция 2,5 йил давом этган муассасалараро текширув натижаси бўлди. Унда Австралия федерал полицияси, чегара хизмати ва Янги Зеландия божхона хизмати иштирок этди», — дея таъкидланади баёнотда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)