Лондон мэри Содиқ Хон АҚШ президенти Дональд Трампнинг миграция тўғрисидаги фармонига тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Жаноб Хоннинг сўзларига кўра, АҚШ миграция сиёсатининг мураккаблаштирилиши террорчиларга қўл келади. Буюк Британия пойтахти мэрининг фикрича, жиноятчилар Трампнинг фармонидан тарғибот учун фойдаланиши мумкин.
Содиқ Хон ўз нутқида АҚШ президентига «девор эмас, кўприк қуриш» кераклигини тушунтириш лозимлигини таъкидлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)