Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТTB) Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ЕТTB ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Икки томон муносабатларида вужудга келган муайян тўхталиш ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларига замонавий шартлар асосида янгича нигоҳ ташлашга имкон бериши таъкидланди.

Мулоқот давомида ЕТTB президенти Сума Чакрабартининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи кун тартиби, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар