4 февраль куни Самарқанд шаҳрида давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Қўшма мажлисда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари, Марказий сайлов комиссияси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)