Франция президенти лавозимига даъвогарлик қилаётган Халқ фронти партияси етакчиси Марин Ле Пен ўзининг сайловолди кампанияси дастурида мамлакатнинг НАТОдан чиқиши ва ўз қуролли кучларини кучайтиришини бирламчи йўналишлар сифатида белгилади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Франция мамлакат манфаатларига жавоб бермайдиган урушларга ўралашиб қолмаслиги учун, НАТО ҳарбий қўмондонлигини тарк этиши керак», — дейилади дастурда.
Ле Пен, шунингдек, миллий чегараларнинг қайта тикланиши, Шенген зонасидан чиқиш, мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши бўйича референдум ташкил қилиш ва Францияга ноқонуний тарзда келганларни фуқароликка қабул қилишни тақиқлашни ёқлаб чиқмоқда.
Сиёсатчи Франциянинг ҳарбий-саноат комплексини тўлиқ ҳажмда қайта тиклаш, ҳарбий бюджетни ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи даражасигача кўпайтириш ва мамлакатнинг ядровий қайта қуролланишини ишга тушириш, шунингдек, конституцияни қайта кўриб чиқишга ваъда бермоқда.
Ле Пеннинг дастурида жами 144 та сайловолди ваъдалари бор.
Изоҳ (0)