CAA Network’да эълон қилинган «Автократия барқарорлиги учун нима яхшироқ: парламентаризмми ёки президентализм?» мақоласида Дональд Трампнинг АҚШ президентлиги тўғрисидаги ҳамда қарама-қаршиликлар тизими АҚШда қандай қилиб эҳтимолий авторитаризмни чеклаши мумкинлиги ҳақидаги мунозаралар кескинлашган бир пайтда ҳукуматни тақсимлаш масаласи Қозоғистонда ҳам долзарблашгани қайд этилди, деб ёзади «Telegraf.uz».
Назарбоев 25 январда халққа мурожаатида президент ваколатларини парламент ва ҳукуматга қайта тақсимлашга қаратилган конституциявий ислоҳотлар бошланганини эълон қилди.
Экспертлар фикрича, тузатишлар унча жиддий эмас ва ҳозирча президент ҳуқуқларининг аҳамиятли равишда камайтирилганини билдирмайди. Аммо бу транзитга қўйилган биринчи қадам, холос ва, эҳтимол, келажакда Қозоғистон парламентар республикага айланиши мумкин.
Назарбоев ҳукмронлиги даврида амалдаги президентнинг ҳақ-ҳуқуқлари чегаралана олмайди, аммо кейинги президент бундай ваколатларга эга бўлмайди. Унинг соҳаси ташқи сиёсий масалалар ва миллий хавфсизлик масалалари билан чекланиши даъвогар учун муайян планкани юзага келтиради — у тегишли соҳада ном тарқатган бўлиши, чет тилларини билиши, ташқи сиёсий кун тартибини тушуниши керак бўлади.
Қозоғистонда бундай шахслар, устига-устак сиёсий обрўга эга бўлганлари кўп эмас — собиқ бош вазирлар орасида бундайлар К-Ж. Токаев ёки К. Масимов.