АҚШ президенти Дональд Трамп давлат раҳбари этиб сайланганидан бери молиявий ёрдам тариқасида 7 миллион доллардан ошиқ маблағ тўплади ва бу унга 2020 йилги сайлов кампанияси устида иш бошлашга имкон беради. Бу ҳақда The Washington Post манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Федерал сайлов комиссияси маълумотига кўра, Трампнинг сайлов кампанияси ҳисоб рақамида ҳозирнинг ўзида 7,6 миллион доллар жамланган. Сайловларда иштирок этишга расман талабнома бериш учун 5 минг доллар бўлиши етарли.
Газетанинг маълум қилишича, Трампнинг сайловолди қўмитаси ва республикачилар миллий қўмитаси ўтган йил 29 ноябридан 31 декабригача жами 13,5 миллион доллар йиғди.
The Washington Post’га олдинроқ берган интервьюси чоғида Трамп 2020 йилги президентлик сайлов кампанияси учун «Американинг буюклигини сақлаб қоламиз» деган шиор танлаганини билдирган ва адвокатига уни патентлаб қўйиш юзасидан топшириқ берганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.