АҚШ сенати ExxonMobil собиқ бош директори Рекс Тиллерсоннинг АҚШ давлат котиби лавозимига тайинланишини тасдиқлади, деб ёзади «Ведомости». Буни ёқлаб 100 сенатордан 56 нафари овоз берди. Демократик камчиликни ташкил этувчи яна 43 сенатор қарши чиқди.
Reuters ёзишича, бу сенаторлар томонидан давлат котибининг энг паст даражадаги қўллаб-қувватланишидир. Масалан, Жон Керрига 94 сенатор (3 нафар қарши), Кондолиза Райсга 85 сенатор (13 нафар қарши) овоз берган эди.
Сенатдаги овоз беришдан сўнг бир неча соат ўтиб, Тиллерсон қасамёд қилди ва расман АҚШнинг 69-давлат котибига айланди.