Украина президенти Пётр Порошенко Berliner Morgenpost газетасига берган интервьюсида мамлакатнинг НАТОга қўшилиши масаласи бўйича референдум ўтказишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
НАТОга аъзо бўлиш Украина учун реал мақсадми, йўқми деган мазмундаги саволга жавоб берар экан, Порошенко у учун, биринчи навбатда, бу масала борасида Украина халқининг фикри муҳимлигини таъкидлади.
«Тўрт йил аввал халқнинг фақат 16 фоизи Украинанинг НАТОга қўшилиши ғоясини қўллаб-қувватлаган эди. Ҳозир эса — 54 фоизи. Президент сифатида мен халқимнинг фикрига асосланаман — мен Украинанинг НАТОга аъзолиги истиқболлари ҳақида референдум ўтказаман», — деди президент.
Порошенконинг сўзларига кўра, агар бу ғояни референдумда қўллаб-қувватлашса, НАТОга аъзо бўлишга эришиш учун барча имкониятларини ишга солади.
Изоҳ (0)