АҚШнинг янги мудофаа вазири Жеймс Мэттис 2 февраль, пайшанба куни Жанубий Корея Республикасига етиб келди. Бу ерда у республика раҳбари билан КХДР ядро муаммоси ва унга қарши туриш йўлларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Бу унинг чет мамлакатга биринчи ташрифи бўлиб, у АҚШнинг Осиё-Тинч океани ҳудудидаги икки асосий ҳамкори — Жанубий Корея Республикаси ва Япония билан муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Мэттис самолётда унга ҳамроҳлик қилаётган Reuters агентлиги журналистларига Жанубий Корея томони билан музокара мавзуларидан бири Корея Республикасида THAAD ракетага қарши мудофаа тизими батареяларини жойлаштириш мавзуси эканлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, у Шимолий Кореянинг ядро-ракета дастури ва унга қарши биргаликдаги чораларни муҳокама қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Мавзуга доир: Пентагон Япония ва Жанубий Кореяни иттифоқчилик мажбуриятларига риоя этишига ишонтирди