Номаълум шахслар Буюк Британия қироличаси оққушларига ўқ узди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Темза дарёсида яшовчи оққушлар бир неча кун мобайнида икки бор ўққа тутилган. Бунинг оқибатида тўрт қуш ўлди, яна иккитасини ветеринарлар ухлатиб қўйишга мажбур бўлди, 10 га яқини яраланди.
Полиция бу ишга қўл урган кимсаларни қидириш бўйича операция ўтказмоқда. Темза соҳилида, қиролича Елизавета II нинг Виндзор қароргоҳи яқинида бу ҳақда огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.