«Сурия демократик кучлари» қуролли мухолифати АҚШ бошчилик қилаётган терроризмга қарши коалиция Суриядаги иттифоқчиларига бераётган кўмагини оширганини ва илк бор уларга зирҳли техника етказа бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Сурия демократик кучлари» вакили бундай қурол кам миқдорда берилишига қарамай, бу янги ёрдам белгиси эканлигини қайд этди.
«Биз шу кунга қадар бундай кўринишга эга ёрдам қабул қилмаган эдик, бизга енгил қурол ва ўқ-дорилар етказиб бериларди. Бу АҚШ янги раҳбариятининг бераётган тўлиқ ёрдамининг аввалгига нисбатан кўпроқ кўмаклашаётганлигининг белгисидир», – деди вакил.
Аввалроқ Трамп Суриянинг ўзида уруш олиб борилаётган ҳудуддан келган қочоқлар учун хавфсизлик зоналарини ташкил этиш нияти борлигини маълум қилган эди. АҚШ президенти шу тариқа мамлакатга келаётган мигрантлар сони кўпайиб кетишининг олдини олишга уринмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)