• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Сурхондарё

    “Исириқ тутатиб, шам ёқиб жон сақладик, болалар ва кексалар кўп қийналди”. Бойсундан репортаж

    Хабарингиз бор, 2024 йилнинг 1 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли қудуқларнинг бирида техноген вазият содир бўлган ва оқибатда Кофрун қишлоғида яшовчи аҳоли вакиллари эвакуация қилинган эди. Мазкур ҳолат икки ой давом этган бўлса, аҳоли вакиллари бу муддат давомида туман марказидаги қариндошлариникида ва коллеж биноларида ҳаёт кечирди. “Дарё” ижодий жамоаси мазкур қишлоқда бўлиб, аҳолининг ўтган фурсат давомида қандай яшагани, газдан сақланиш учун нималарга эътибор беришгани ҳақида суҳбатлашди. 

    Фото: “Дарё”

    Ўзига яраша қийинчилик бўлди. Бундай пайтда одам ўзини ўзи ҳимоя қилиши керак экан. Уйда мол-ҳолим борлиги сабаб газ чиққан вақтда ҳам қишлоғимизда, уйимизда қолишга мажбур бўлдим, дейди газ сизиб чиққан конга яқин бўлган Кофрун қишлоғида яшовчи Саиджон ака Холов. 

    Саиджон Холов. 
    Фото: “Дарё”

    Саиджон Холов газ сизиб чиққан пайтда уйида исириқ тутатиб, шам ёқиб ўтирганини, шу усул орқали газ ҳидидан сақланганини айтмоқда. 

    Фото: “Дарё”

    Эски тоғорага исириқ тутатиб, айвонга қўйдик. Ичкарида эса шам ёқиб жон сақладик. Бу газ ҳидини кесарди, дейди у. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналистлари 2024 йилнинг 6 декабрь куни айнан ўша конда бўлиб, газ чиқаётган туйнук ёпилганига ва ҳудудда тозалаш ишлари амалга оширилаётганига гувоҳ бўлди. Журналистлар, шунингдек, шу куни ёпилган туйнукдан тахминан 100-150 метр узоқликда яна газ чиқаётганига, туйнукка сув тўкилиб, чиқаётган газ булоқ каби қайнаб турганини ҳам кузатган. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Журналистларнинг тасвирга олишига халал берган завод ишчилари сёмка учун “тепа”дан рухсат олиш кераклигини айтиб, тез орада мазкур конда ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилишини, газ чиқаётган қудуқ ёпилганини расман эълон қилиш режалаштирилаётганини очиқлаган.

    Фото: “Дарё”

    Кофрунликлар конга қарашли қудуқдан сизиб чиққан газ одамларда кўнгил айниши, бош оғриғи ва нафас олишнинг қийинлашишига олиб келгани ҳақида гапириб берди. 

    Фото: “Дарё”
    Ҳид бошга оғриқ берарди, кўнгил айниши бўларди. Нафас олиш қийинлашиб, томоқдан қисарди, дея ҳолатни эслайди Саиджон ака. 

    Таъкидланишича, Бойсун фожиаси рўй берган пайтда завод аҳоли вакиллари учун озиқ-овқат маҳсулотлари улашиб турган. Шунингдек, қишлоққа алоҳида тез ёрдам машинаси олиб келиниб, одамларга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 

    Фото: “Дарё”
    Шифохоналарда беморлар кўпайиб, жойлар етмай қолди, дейди суҳбатдошлар. 

    Шу қишлоқда яшовчи Мавлуда Мўминованинг айтишича, воқеа сабаб қишлоқдаги мактаблар ҳам ёпилган. 

    Мавлуда Мўминова.
    Фото: “Дарё”
    Уйга кириб, вентилятор қўйиб ўтирардик. Шамол ҳидни ҳайдарди. Уч нафар фарзандим ва эрим билан шу тарзда яшадик. Қишлоқдаги мактаблар ҳам ёпилиб қолди, дейди Мавлуда опа. 
    Фото: “Дарё”

    Яна бир суҳбатдош Фарҳод Мамадиев масъуллар газни жиловлаганидан хурсандлигини, ҳид чиқмаса, қишлоқ аҳли яшашда давом этишини айтмоқда. 

    Фарҳод Мамадиев.
    Фото: “Дарё”
    Портлаш овози ваҳимали эди. Газ портлаганини кейин билдик. Ўша пайтда қишлоқ одамларини туман марказидаги коллежларга олиб бориш учун 2 та автобус қўйилди. Молимизга қараш учун баъзан келиб турардик, дейди Фарҳод ака. 
    Фото: “Дарё”

    Суҳбатдошларга кўра, қишлоқ аҳолиси туман марказидаги 4 та коллеж биноларидан қўним топган. 

    Фото: “Дарё”
    Кечаси коллежга бориб, кундузи молга қараш учун уйга келиб турдик. Баъзан ҳид кучли чиққан пайтда келолмай қолган пайтимиз ҳам бўлди. Автобусдан тушсак, газ ҳидига чидаб бўлмасди. Уйга келиб ўчоқ ёқардик ва шунинг тутунидан нафас олардик, дейди Марям Жўраева.
    12.12.2024, 15:10   Изоҳ (1)   10777
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Бойсун#газ#Кофрун#аҳоли#муаммо#мурожаат

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. murtazayevsuxrob@gmail.com / 12.12.2024, 16:46

      Sog'liqqa zarar yetkazadigan shunaqa zavodlar konlar atrofida yashovchi aholiga Davlat tomonidan qanday imtiyozlar bor

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.