Кеча, 30 январь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд санаси кенг нишонланди. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Ислом Каримов хотирасига эҳсон ошлари берилди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва қизи Лола Каримова-Тиллаева Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Татьяна Каримова ҳамда Лола Каримова-Тиллаева Ислом Каримов қабрига гуллар қўйишди. Шундан сўнг Ислом Каримов руҳига Қуръон тиловат қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)