• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд санаси муносабати билан мамлакат бўйлаб турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда

    Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд санаси муносабати билан мамлакат бўйлаб турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилган тадбирда университет ректори А.Мараҳимов, академик М.Салоҳиддинов, адабиёцҳунос Ш.Ризаев ва бошқалар халқнинг тинч ва фаровон ҳаёти, мамлакатнинг барқарор иқтисодий равнақи учун борлиғини, умрини бағишлаган, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг беқиёс хизматларини ёшлар онгу қалбига сингдириш катта тарбиявий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

    Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида ташкил этилган тадбирда олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Каримов, университет ректори Ф.Ризаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Олмазор тумани ҳокими Б.Ғойибназаров ва бошқалар Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихида ёрқин из қолдирганини таъкидлади.

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маданият саройида «Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг асосчиси» номли маънавий-маърифий тадбирда Ислом Каримовнинг давлат ва сиёсат арбоби сифатидаги кенг қамровли фаолияти яна бир бор эътироф этилди.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари С.Саййид, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қ.Каримбеков ва бошқалар Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ислом Каримов хотирасининг абадийлаштирилаётгани бутун Ўзбекистон халқининг дилидаги эзгу истак эканини таъкидлади.

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Мустақиллигимиз фидойиси» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда истиқлол йилларида Ўзбекистондаги тинчлик ва барқарорлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш, мустақилликни мустаҳкамлашдек буюк ишлар Ислом Каримов номи билан чамбарчас боғлиқ экани таъкидланди.

    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Биринчи Президент ташаббуси билан ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг ҳуқуқий, ташкилий асослари яратилгани, уларнинг истеъдодини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг мустаҳкам механизми шакллантирилгани ҳақида ёшларга сўзлаб берилди.

    Тошкент кимё-технология институтида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган тадбир «Келажаги буюк юртнинг Биринчи Президенти – Сиз доимо қалбимиздасиз!» деб номланди.

    Институт ректори С.Туробжонов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Н.Йўлдошева ва бошқалар Ўзбекистон Биринчи Президенти ёш авлодга мунтазам ғамхўрлик кўрсатганини таъкидлади.

    Қибрай туманидаги «Дўрмон» маданият саройида ўтказилган маданий-маърифий тадбирда ёшларга Ўзбекистон Биринчи Президенти раҳнамолигида шаҳару қишлоқларда рўй берган оламшумул ўзгаришлар, фуқаролар кайфияти, бугунги ҳаётдан мамнунлиги ҳамда мустақилликкача бўлган даврдаги оғир кунлар ҳақида сўзлаб берилди.

    Фарғона давлат университетида Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, бой маънавий меросига бағишлаб ўтказилган илмий анжуманда Биринчи Президент билан боғлиқ Ўзбекистоннинг истиқлол йилларида эришган улкан ютуқ ва натижалари, барча соҳаларда олиб борилган ислоҳотлар самаралари ҳақида сўз борди. У кишининг фидойилик, ватанпарварлик, адолатпарварлик, самимийлик, меҳрибонлик каби олижаноб фазилатлари барча учун ёрқин ибрат намунаси экани таъкидланди.

    Андижон банк коллежида Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ҳамда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбир «Буюк Йўлбошчига ҳамиша таъзимдамиз» деб номланди.

    Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди санаси – 30 январь куни муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб турли тадбирлар давом этмоқда.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    30.01.2017, 21:47   Изоҳ (0)   22438
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда лимон ва ёнғоқ плантациялари барпо этилади

    30.01.2017, 21:13

    Ислом Каримовнинг таваллуд куни, Квебек масжидидаги отишма, муҳожирларга қарши Дональд Трамп ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    30.01.2017, 19:09

    Абдулазиз Комилов Германиянинг янги тайинланган ташқи ишлар вазирини табриклади

    30.01.2017, 18:29

    Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти — суратларда

    30.01.2017, 18:14

    Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан ўзаро табрик мактублари алмашди

    30.01.2017, 18:01

    Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

    30.01.2017, 16:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.