TAS-IX ҳудудида ташқи трафикнинг ўз-ўзидан сарф бўлиб кетиши юзасидан тушаётган шикоятлар кўпайгани муносабати билан, «Ўзбектелеком» АК ушбу муаммони ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, кўпчилик ҳолатларда бунга қуйидагилар сабаб бўлишини аниқлади:
- Баъзи TAS-IX сайтлари TAS-IX ҳудудида кирмайдиган, реклама хусусиятига эга видео ва бошқа контентни ўз ичига олади, ушу линкларга ўтилганда эса, табиийки, ташқи трафик сарфланади.
- Абонентлар TAS-IX тармоғида файлларни юклаб олиш учун UTorrent дастуридан фойдаланади, унда тегишли IP-фильтр бўлмаса, TAS-IX ҳудудига кирмайдиган IP-манзиллардан файллар юкланишига олиб келади.
- Абонентлар TAS-IX сайтларига жойланган, аммо TAS-IX ҳудудига кирмайдиган реклама линкларига ўтади.
- Кўплаб фойдаланувчилар «UZ» домени қисқартмасига эга бўлган ҳар қандай сайт албатта Ўзбекистон ҳудудида жойлашади ва TAS-IX ҳудудига киради, деган хато фикрда бўлади, аслида эса ундай эмас.
- Фойдаланувчининг компьютери ташқи трафикни компьютер эгаси рухсатисиз сарфлайдиган вирусли дастур билан зарарланган бўлиши мумкин.
- Кўпчилик дастурлар автоматик янгиланиш функциясига эга, бу ҳам ташқи трафик сарфланишига олиб келади.
- Интернет хизматидан Wi-Fi технологияси бўйича фойдаланувчи абонентлар хакерлар ҳужумига учраши натижасида ўз трафиги ноқонуний тарзда сарфланиши ҳолатига дуч келиши ҳам мумкин.
- Абонентнинг TAS-IX ҳудудидаги почта серверида очилган электрон почтасига келган спам ҳам ташқи трафикни сарфлайди.
Изоҳ (0)