Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Alibaba Group’нинг молиявий бўлинмаси ҳисобланган Хитойнинг Ant Financial компанияси АҚШнинг пул ўтказмалари билан шуғулланадиган MoneyGram сервисини 880 миллион доллар эвазига харид қилиш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Хитой компанияси MoneyGram’нинг ҳар бир акцияси учун 13,25 доллардан тўлайди. Келишувдан сўнг сервис ўз бренди остида ишлашни давом эттиради ва Далласдаги штаб-квартирасида қолади.

Келишув MoneyGram акциядорлари ва назорат қилувчи органлар томонидан маъқулланганидан сўнг, 2017 йил иккинчи ярмида якунланиши кўзда тутилмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Дунё
БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди