Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Америка иммиграция сиёсатини қатъийлаштиргани учун АҚШ президенти Дональд Трампни танқид остига олди.
Бир муддат аввал АҚШ президени Дональд Трамп аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат етти мамлакат — Эрон, Ироқ, Сурия, Ливия, Сомали, Судан ва Яманнинг фуқароларини АҚШга киришини тақиқловчи фармонни имзолаган эди.
Трампнинг мусулмонларга қарши қаратилган фармони экстремистлар ва уларнинг тарафдорларига қилинган катта совға сифатида тарихдан жой оладиМуҳаммад Жавод Зарифнинг қўшимча қилишича, Эрон визасига эга барча АҚШ фуқаролари мамлакат ҳудудига бемалол кириб чиқиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)