• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Хоразмда бир йил ичида оналар ўлими 13,5 промилледан 20,4 промиллегача кўпайган

    Ҳозирги вақтда Хоразм вилояти тиббиёт тизимига аҳолининг эътирози жуда катта, дори-дармоннинг нарх-навосидан одамлар норози. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Урганчда бўлиб ўтган Хоразм вилояти фаоллари билан учрашув вақтида айтиб ўтди. Учрашувдан репортаж «Ўзбекистон» телеканали орқали намойиш этилди.

    Кадр: «Ўзбекистон» телеканали

    Кадр: «Ўзбекистон» телеканали

    Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, вилоятда катта ниятлар билан ташкил этилган 160 та қишлоқ врачлик пункти (ҚВП)нинг 86 таси ачинарли ҳолатда, улар мутлақо таъмирланмаган.

    ҚВПларни энг узоқ қишлоқларда қолдирамиз. Ўша жойда врач учун уй-жой қуриб берамиз, ҚВПни 24 соат ишлайдиган қилиб берамиз. У ерда тиббиёт машинаси бўлади, дорихонаси бўлади. Хизмат уйи билан бирга, машинасини ҳам берамиз, 20 йиллик кредит билан. Агар врач ҚВПдаги ишдан кетса, бу имтиёзлар ҳам йўқ бўлади. Иккинчи бир яна энг катта нарса, энг катта топшириқ — ҚВПдаги шифокор чақалоқларнинг соғлом туғилиши бўйича патронаж қилсин, уйма-уй юрсин.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Ўзбекистон Президентининг қайд этишича, Хоразм вилояти тиббиёт тизимида малакали мутахассислар етишмайди.
    Натижада вилоятда аҳолининг касалланиш даражаси бир йил ичида 6 фоизга ошган, оналар ўлими 13,5 промилледан 20,4 промиллега кўпайган. Вилоятдаги бундай салбий ҳолатларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш тизимини замонавий талаблар даражасида кўтариш учун қабул қилинган дастурда жами 124 миллиард сўмлик тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Жумладан, 5 ёшгача болалар, ҳомиладор аёлларга 17,6 миллиард сўмлик бепул витамин-минерал комплекслари ажратилади.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Вилоятдаги тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 19 та тез ёрдам станцияларининг моддий-техник базаси янада яхшиланади ва умумий амалиёт шифокорлари учун қишлоқ тиббий пунктларида уй-жойлар қурилади. Президентнинг таъкидлашича, 2017 йилнинг ўзида 1200 та тиббиёт машинасини сотиб олиш бўйича қарор қабул қилинган.

    Ўзбекистон Президентининг сўзларига кўра, Хоразмда 2017 йил сентябрига қадар Урганчдаги кардиология диспансери негизида Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургияси маркази филиали, шунингдек, Россиянинг Павлов номли 1-сонли Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети билан Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорлигида эндокринология, отолорингология, гематология, аллергология, терапия йўналишлари бўйича кўп тармоқли клиника ташкил этилади.

    Тасаввур қилинглар, ҳозир қанча одам Россияга бориб, қанчадан-қанча пулини ташлаб келяпти. Буларнинг қандай оворагарчилиги бор, уларни у ерда ким кутиб олади, даволанишдан сўнг ким унга қарайди? Бакулов номидаги марказ филиалини ташкил қилишга ҳамма шароитларни қиляпмиз ва Хоразмда бу албатта ташкил этилади. Нима учун Россиядан таклиф қилишга мажбурмиз? Иморат қуриб беришимиз мумкин, ускуна олиб келишимиз мумкин, аммо ким операция қилади, ким ўргатади, ким дарс беради? Шунинг учун Хоразмда шу йилнинг сентябригача, қанчалик қийин бўлмасин, қанчалик оғир бўлмасин, бу муассасаларни ташкил қиламиз.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    29.01.2017, 19:15   Изоҳ (0)   18907
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ва «Белгоспишчепром» ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди

    29.01.2017, 18:15

    MY5 телеканалида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳақидаги фильм намойиш этилади (видео)

    29.01.2017, 16:08

    Япониянинг NEC компанияси вакиллари Тошкентдаги Инҳа университетига ташриф буюрди

    29.01.2017, 14:27

    Пул ўтказмаси даромад ҳисобланадими?

    29.01.2017, 13:39

    Хоразмда автоҳалокатда вафот этган ўғлини «топиб бериш»ни ваъда қилган фирибгарлар отани 31 минг долларга чув туширди

    29.01.2017, 11:46

    Қонунчилик палатасида Биринчи Президент таваллуд санасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

    29.01.2017, 11:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45

    Суперлига. “Қўқон-1912” сафарда “Шўртан”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 22:42

    Ўзбекистонда ойлик даромади кўплар инфляцияни кучлироқ сезаётгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 22:30

    Коинотда илк бор Қуёш тизимининг эгизаги топилди

    Дунё | 12 август, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.