Тошкент ер усти жамоат транспорти парки жорий йилда сиқилган газда ҳаракатланувчи MAN автобуслари билан тўлдирилиши лозим. Бу ҳақда пайшанба куни «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси бошқарув раиси, пойтахт ҳокими ўринбосари Отабек Содиқов журналистлар билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Айни пайтда шаҳар автобус парки 1350 машинани ўз ичига олади. Хусусан, 600 дона паст полли, катта сиғимли Mercedes-Benz Conecto Low Floor ҳамда Самарқанд автозаводида ишлаб чиқарилган 684 дона ўрта сиғимли Isuzu автобусидан фойдаланилмоқда.
2015 йил баҳоридан буён Тошкентда турли йўналишларда MAN автобуслари синовдан ўтказиб келинмоқда. Ўтган йилнинг декабрида Самарқанддаги MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси томонидан мазкур автобусларнинг синов партияси йиғилиши бошланганини маълум қилди.
MAN автобуси ўзининг ижобий томонларини кўрсатди. Конструктив камчиликлар мавжуд, «Ўзавтосаноат» ва MAN Auto-Uzbekistan билан биргаликда уларни бартараф этиш устида иш олиб бораяпмиз. Улар тутқичлар, дарчалар ҳажми ва кондиционерлар ўрнатиш бўйича мулоҳазаларимизни қабул қилишди. Бизнинг томонимиздан двигателлардан фойдаланиш бўйича таклифлар бор. Уларнинг барчаси қабул қилинди.Жорий йилда 70 та катта сиғимли ва 140 та Isuzu автобусини сотиб олиш режалаштирилган. Ўтган йили Ўзбекистон пойтахти учун 80 та Isuzu харид қилинди. Қўшимча равишда, «СамАвто» томонидан ишлаб чиқарилган паст полли SamAuto LE 60 автобусларини етказиб бериш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу автобуслар мамлакатнинг қатор шаҳарларида фойдаланилмоқда.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Отабек Содиқов, «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси бошқарув раиси
Изоҳ (0)