Малайзиялик 20 ёшли Муҳаммад Рамазон Алиаснинг умра зиёратини амалга ошириш учун қилган сафари унинг умридаги сўнгги сафари бўлди, деб хабар беради Islam Today.
Ўзида оққон (лейкемия) касаллигининг охирги босқичи бошланганини ва бу касаллик билан бир ойдан ортиқ яшай олмаслигини билган Муҳаммад кўп йиллар орзу қилган саёҳатига йўл олган.
Рамазон Мадина шаҳрида касалхонага ётқизилди ва ўша ерда оламдан ўтди. У пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг қариндошлари ва издошларининг қабрлари жойлашган машҳур Ал-Боқи қабристонига дафн этилди.
Опасининг сўзларига кўра, укасини йўқотгани учун унинг қайғусини ҳеч нарса енгиллаштира олмайди.
У ҳозир муқаддас ерда. Умид қиламанки, унинг учун ўша ер яхшироқ.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Муҳаммад Рамазон Алиаснинг опаси
Изоҳ (0)