Корея Республикаси президентига нисбатан импичментни мамлакат Конституциявий судида тасдиқлаш бўйича иш 13 мартга қадар якунланиши керак. Бундай даъват билан Конституциявий суд раҳбари Пак Хан Чхол чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
Раис эслатишича, унинг ваколатлари муддати шу йилнинг 31 январида тугайди, судьялардан яна бири эса 13 мартда истеъфога чиқади. Пак Кин Хенинг иши бўйича қарор қабул қилиш учун Конституциявий суднинг тўққиз судьясидан олти нафарининг овози керак.
«Ҳукм шиддатли мунозаралардан кейин чиқарилади, шунинг учун тўққиз судьянинг ҳар бирининг овози ўта муҳим, — деди Пак Хан Чхол. — Улардан бири ёки иккиси иштирок этмаса, нотўғри қарор чиқарилиши мумкин». «Айнан шунинг учун Пак Кин Хенинг иши 13 мартгача кўриб чиқилиши керак», — дея хулоса қилди у.
Изоҳ (0)