Ироқ қуролли кучлари Шарқий Мосулни ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларидан тўлиқ озод этди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони бош вазир Ҳайдар ал-Ободий маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ироқ вазирлар маҳкамаси раҳбари шу тариқа аввалроқ Шарқий Мосул ҳукумат назорати остига қайтарилгани ҳақида тарқалган маълумотни расман тасдиқлади.
Аввалроқ араб мамлакати мудофаа вазирлиги Дажла дарёсининг чап қирғоғидаги ҳудудни икки йилдан буён ўз қўлида тутиб турган экстремистлар устидан тўлиқ ғалаба қозонилганини маълум қилган эди. Дарё Мосулни ИШИДдан тортиб олинган шарққа ва террорчилар қачонлардир ўз «пойтахти» деб эълон қилган уларнинг сўнгги таянчи — ғарбга ажратади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)