Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига ва дўст ҳинд халқига Андхра-Прадеш ва Орисса штатлари чегарасида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Кунера станцияси яқинида юз берган поезд ҳалокати оқибатида 40 га яқин киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Покистонга таъзия мактуби йўллади
Изоҳ (0)