Гамбия собиқ президенти Яйя Жамме ҳокимият тепасидаги сўнгги ҳафталар давомида ғазнадан 11,4 милион долларни ўғирлади ва юк самолёти орқали қимматбаҳо автомобилларни ташиб кетди. Бу ҳақда AFP’га таяниб «Корреспондент.net» хабар берди.
«Гамбия оғир молиявий аҳволда. Ғазна бўшаб қолган. Бу ҳақиқий вазият», — деди янги президент Адама Барроунинг маслаҳатчиси Аҳмад Фаттий.
Ғазнанинг бўшлиги ҳақида Барроунинг ўзи ҳам 19 январь куни, Гамбиянинг Сенегалдаги элчихонасида лавозимига кириша туриб айтган эди.
Фаттийнинг сўзларига кўра, юк самолёти Чаддан келиб, Жамменинг президентлиги тугашига бир неча соат қолганида, Гамбиядан турли қимматбаҳо буюмларни, шу жумладан, номаълум сондаги автомобилларни олиб кетган. Жамменинг ўзи мамлакатни 22 январда тарк этган.
Изоҳ (0)